Best Soft Challenge 2017 дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика танлови натижалари

Best Soft Challenge 2017 дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика танлови натижалари
2017-12-16 | 627311


 

 

 “Best Soft Challenge-2017” Танлови ғолиблари тўртта номинациялар бўйича аниқланди. Ғолиблар рўйхатидан энг актуал ва инновацион ишланмалар ўрин олган бўлиб, булар қуйидагилар:

 “Ақлли шаҳар” IT-лойиҳаси номинацияси

1 ўрин: «VeloBOT»

2 ўрин: «Мобильная библиотека: читайте здесь и сейчас»

3 ўрин: «УйЖой360»

Компьютер ва мобил ўйинлар соҳасидаги IT-лойиҳа номинацияси

1 ўрин: «Mylab»

2 ўрин: «NEO QUIZ»

3 ўрин: «Binary Game»

Савдо ва хизматлар соҳасидаги IT номинацияси

1 ўрин: «VR Tours»

2 ўрин: «Delivery System»

3 ўрин: «Delivery food (Food express)»

Махсус номинация “АКТ соҳасидаги инновацион ғоя”

1 ўрин: «Security PHP Wall»

2 ўрин: «Менинг виртуал оламим»

3 ўрин: «Е-кутубхона»

Шунингдек, Компьютер ва мобил ўйинлар йўналиши бўйича "Алпомиш" лойиҳаси алоҳида эътиборга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Best Soft Challenge-2017” дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика ёшлар танлови Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида UZINFOCOM Маркази, VeRgo дастурчилар маркази, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Inxa университети томонидан ташкиллаштирилган.

Танлов иштирокчилари томонидан ҳакамлар ҳайъати баҳолашлари учун тайёр дастурий ечимлар ҳамда номинациялар бўйича лойиҳа ва ғоялар тақдим қилинган. Танловда иштирок этиш учун жами 300 дан ортиқ иштирокчилар рўйхатдан ўтган.

Танловда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалининг талабаларидан ташкил топган 4 жамоа қатнашиб 2 та жамоа ғолиблар сафидан ўрин олишди.

Компьютер ва мобил ўйинлар соҳасидаги IT-лойиҳа номинацияси

2 ўрин: «NEO QUIZ»

1.      Халилов Дилшод

2.      Ҳамроқулов Фаррух

3.      Наимов Озодбек

 

Савдо ва хизматлар соҳасидаги IT номинацияси

 

3 ўрин: «Delivery food (Food express)»

1.      Бахтиёров Ботир

2.      Абдуллаев Ахрор

3.      Нуруллаев Хушвақт

 Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 18 декабр куни, соат 15:00 да, “Media Hall” мажмуаси (Тошкент ш., Матбуотчилар кўчаси, 17 уй, “Зарафшон” концерт залида)да ўтказилади.

 
http://bestsoft.software.uz/