“Халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишда факультет профессор-ўқитувчиларининг ўрни” – мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди

“Халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишда факультет профессор-ўқитувчиларининг ўрни” – мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди
2017-12-15 | 142619

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрель, “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорида белгиланган топшириқлар, яъни, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг академик илм-фан билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 2017 йил 23 ноябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Компьютер инжиниринги факультети декани, физика-математика фанлари доктори Индиаминов Равшан Шукурович томонидан “Халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишда факультет профессор-ўқитувчиларининг ўрни” – мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.

Семинарда Р.Ш. Индиаминов томонидан филиалда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг ўтган икки ҳафта давомида олиб борган илмий изланишлари, халқаро импакт-фактори мавжуд журналларда чоп этган мақолалари (2та) ҳамда чоп этиш учун тайёрланаётган мақолалар (7та) ҳақида маълумот бериб, навбатдаги семинарни бошлади.

Семинар “Импакт-фактор тушунчаси”, “Scopus ва Google-Schoolar базалари”, “Web of Science тизимидан рўйхатдан ўтиш ва фойдаланиш” мавзуларига бағишланди.

Семинар давомида Р.Ш. Индиаминов факультет кафедралари кесимида 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган “Халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш режаси”га биноан мақола чоп этиши режалаштирилган профессор-ўқитувчилар билан қисқа суҳбатлар ўтказиб, мавжуд муаммолар бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди ва бу жараёнларни янада ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.

Семинар сўнгида “Табиий фанлар” кафедраси доценти М.Яхшибоев сўзга чиқиб, ўтказилиб келинаётган семинарлар филиалнинг барча профессор-ўқитувчиларига уларнинг илмий-тадқиқот фаолиятларини ривожлантиришга катта хисса қўшаётганлигини ва бу борада берилаётган маслаҳат ва кўмаклари учун Р.Ш. Индиаминовга ўз миннатдорчилигини билдириб, бундай ишларнинг самараси яқин келажакда албатта ўз аксини топишини таъкидлади.

Р.Ш. Индиаминов профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишларни олиб боришларида, хусусан, илмий мақолалар чоп этишларида ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар беришга доим тайёр эканлигини таъкидлаб, барча профессор-ўқитувчиларга уларнинг илмий ишларига мувафаққиятлар тилади.