Ёшларимизни ёд ғоялардан асрайлик

Ёшларимизни ёд ғоялардан асрайлик
2018-09-05 | 708

Бугунги мураккаб глобаллашув даврида ёшларимиз қалби ва онгини турли зарарли ғоялар таъсиридан химоя қилиш, уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат ва Ватанга мухаббат руҳида камол топтириш асосий вазифадир.

Шу мақсадда 2018 йил 5 сентябрь куни соат 11:00да ТАТУ Самарқанд филиалининг 127 аудиториясида “Компьютер инжиниринг” факультетининг 70 нафар 1 курс талабалари иштирокида “Ёшларимизни ёд ғоялардан асрайлик” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда филиал маъмурияти, Компьютер инжиниринг факультети декани ва декан ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи БТ, Касаба уюшмаси қўмитаси, гуруҳ мураббийлари  иштирок этишди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича масъул Ш.Эшонкулов сўзга чиқиб ёшларимизни турли ёд ғоялардан асраш, “Оила-Маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, талаба-ёшларда таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш мақсадида филиал чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва шу асосда талабалар учун гуруҳлар кесимида тушунтириш тарғибот ишларини ташкил этиш белгиланди.

2018 йил 5 сентябрдан 15 сентябрга қадар филиалда таҳсил олаётган талабаланинг гуруҳлар кесимида “Ёшларимизни ёд ғоялардан асрайлик” мавзусида тадбирлар ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди, ушбу жадвал асосида тадбирлар ўтказиш белгиланди.

Шундан сўнг “Ўзбекистон” МТРК томонидан тайёрланган “Ҳужрадаги зулмат” номли видеофильми намойиш этилди.