Директор табриги

 

Филиалимизга марҳамат!

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Ўзбекистон Республикаси президентининг 2005 йил 2 - июндаги "Ахборот технологиялари соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”  ПҚ - 91 қарорига муофиқ ташкил этилган. 

ТАТУ Самарқанд филиали Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари учун    Ахборот  комуникатсия Технологиялари соҳасида мутахасис кадрлар тайёрлашга мўлжалланган. 

Шу кунга қадар филиал Республикамиз Халқ  хўжалигининга алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси учун 2851 нафар юқори малакали етук мутахассис кадрлар, 4 нафар фан доктори ва 14 нафар фан номзодлари тайёрлаб берди.

Бугунги кунда филиалда 1198 нафар бакалавриатура ва 29 нафар магистратура талабалари таҳсил олишмоқда .

Филиал профессор-Ўқитувчиларининг 94 нафари асосий штатда ва 28 нафари Ўриндошлик асосида фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг 5 нафари фан доктори, профессорлар ва 24 нафари фан номзоди дотсентлардир. Илмий салоҳият 31 % ни ташкил этади. 

"Компъютер инжиниринги”   ва "Телекомуникатсия технологиялари” ва Касб таълими факултетларининг "Ахборот технологиялари” "Компютер тизимлари”, "Дастурий инжиниринги”, "Табиий фанлар” ва "Телекомуникатсия инжиниринги” , "Ахборот таълим технологиялари”, "Гуманитар ва ижтимоий фанлар” ҳамда "Тиллар” кафедраларида бакалавриатура ва магистратуранинг 9 та юналиши ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Президентимизнинг 2020-йилгача Республикамизда э-ҳукумат тизимини жорий этиш ҳақидаги қарорларидан келиб чиққан ҳолда, филиалимизда юқори малакали дастурчи мутахассис тайёрлашга, дастурий маҳсулотлар яратишга ва амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда.  

Осиё ва Европанинг машҳур олийгоҳлари билан ҳамкорлик юлга қўйилган. Филиалимиз профессор ўқитувчилари Корея Республикаси олийгоҳларида малака ошираяптилар ва чет эллик профессорлар талабаларимизга мобил иловалар, C++ тили ва Линух ОС тизимлари бЎйича сабоқ бермоқдалар. 

Филиалимиз профессор ўқитувчилари сизнинг АКТ соҳасида юқори малакали мутахассис бўлиб етишишингиз ва Республикамиз шон шуҳратини дунёга ёйишингизда бор илмий салоҳиятларини ва куч ғайратларини ишга соладилар. Бу юилда сизга тиришқоқлик, матонат, сабр-тоқат, омад ва зафарлар ёр бўлсин. 

Филиалимизга марҳамат!