Компютер инжиниринги

Компютер инжиниринг факултет декани

Қаршиев Зайнидин Абдувалиевич

Қабул вақти: Сешанба - Жума, 15:00 - 17:00 

Телефон: (0-366) 232-18-11

E-mail: dekankif@umail.uz

Манзил: В. Абдуллаев кўчаси 3 уй 103 хона 37,52,51,10 рақамли автобусларнинг Обираҳмат бекати


Компютер инжиниринги факултет декани ўринбосари

Мамараупов Одил

Қабул вақти: Душанба - Жума, 08:30 - 16:30 

Телефон: (0-366) 232-18-11

E-mail: dekankif@umail.uz

Манзил: В. Абдуллаев кўчаси 3 уй 104 хона 37,52,51,10 рақамли автобусларнинг Обираҳмат бекати


Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг янги факултетлари ва кафедраларининг ташкилий тузилмаси Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари учун ахборот-коммуникасия технологиялари соҳасида жаҳон стандартлари даражасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш, шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг ташкилий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги "Ахборот-коммуникасия технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-1942-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги "Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларининг ташкилиш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 188-сон қарори;

2. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникасия технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 4 июлдаги 280-сон буйруғи;

 

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 4 июлдаги 232-сон буйруғи;

4. ТАТУнинг 2013 йил 5 июлдаги 770- буйруғи;

5. ТАТУнинг 2013 йил 29 августдаги 905-сонли буйруғлари қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатлар асосида филиалдаги "Ахборот ва педагогик технологиялар" факултети негизида "Компютер инжиниринги” факултети 2013 йил август ойида ташкил этилди.

Факултетга 2005-2010-йилларда дотсент Н.А.Ражабов,  2011-2014 йилларда дотсент А.Б.Қаршиев раҳбарлик қилган. 

Факултетда қуйидаги кафедралар ташкил этилган:

1. Ахборот технологиялари

2. Дастурий инжиниринг

3. Компютер тизимлари

4. Табиий фанлар

5. Гуманитар ва ижтимоий фанлар

Факултетда бакалаврият бўйича қуйидаги йўналишлар мавжуд:

5330500 — Компютер инжиниринги (Компютер ингиринги, АТ-Сервиси) (1-3-курс)

5330600 — Дастурий инжиниринг (1-2-курс)

5330200 — Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича) (4-курс)

Магистратура бўйича қуйидаги мутахассислик мавжуд:

5А330501 — Компютер инжиниринги (Компютер тизимларини лойиҳалаш).