умумий маълумотлар

ТАТУ Самарқанд филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ПҚ - 91 Қарорига мувофиқ ташкил етилган. Шу кунга қадар филиал Республикамиз халқ хўжалигининг алоқа ва ахборотлаштириш  соҳаси  учун 1928 нафар юқори малакали етук мутахассис кадрлар, 1 нафар фан доктори ва 6 нафар фан номзодлари  тайёрлаб берди. 

Бугунги кунда филиалда 1131 нафар бакалавриатура ва 61 нафар магистратура талабалари таҳсил олмоқда. Профессор - ўқитувчилар таркиби 78 нафар асосий штатда ва 27 нафар ўриндошлик штатида фаолият олиб бораётган устозлардан иборат бўлиб, уларнинг 3 нафари фан доктори профессорлар ва 28 нафари фан номзоди доцентлардир. 

 Филиал тасарруфида 2та ўқув бино ва талабалар турар жойи учун 1 та бино бор. Замонавий тарзда жиҳозланган 18та маъруза хоналари, 32та амалий машғулот хоналари, 16та компютер синфлари, 5та ўқув лабораториялари, 1 та лингафон хонаси, ахборот - ресурс маркази ва спорт зал талабалар хизматида. Ҳар 4 нафар талабага 1 та компютер тўғри келади.  

I. Ўқув ишлари:

 Филиал таркибида 2та факултет ва 8та кафедра мавжуд.

 Факултетлар:

• Компютер инжиниринг;

• Телекоммуникация технологиялари ва касб таълими.

 

Кафедралар:

• Ахборот технологиялари;

• Компютер тизимлари;

• Табиий фанлар;

• Ахборот таълим технологиялари;

• Телекоммуникация инжиниринг;

• Гуманитар ва ижтимоий фанлар;

• Тиллар кафедраси.

 Филиалда кадр тайёрлаш бакалавриатнинг 7та йўналиши ва магистратуранинг 3та мутахассислиги бўйича олиб борилмоқда.

 

 Бакалавриатура:

 •Информатика ва ахборот технологиялари;

• Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари);

• Телекоммуникация;

• Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (Электрон ва компютер техникаси);

• Компютер инжиниринги;

• Телекоммуникация техннологиялари;

• АКТ соҳасида касб таълими.

 

Магистратура:

 • Компютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти;

• Касб таълими (информатика ва мултимедиа технологиялари);

• Компютер инжиниринг (компютер тизимларини лойиҳалаш).

 Филиалда барча машғулотлар замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида олиб борилмоқда. Ҳар бир фан бўйича зарурий материаллар ўқув услубий мажмуа сифатида шакллантирилган. Кафедраларда ҳаммаси бўлиб 110 та ўқув услубий мажмуа яратилди. Ўқув жараёнига хизмат қилувчи техник жиҳозлар йилдан йилга бойитиб борилди. Ҳозирги пайтда филиалда барча дарслар Электрон тақдимотлар асосида мултимедиали воситалар ёрдамида  ўтилмоқда. Масофавий Электрон таълим усуллари кенг жорий қилинди. 2013 йил давомида ТАТУнинг мутахассислик кафедралари томонидан фанлар бўйича масофавий дарслар видеоконференсия шаклида ташкиллаштирилмоқда ва филиал талабалари ушбу дарсларда тўлиқ қатнашмоқдалар.

 Интернет технологиялар ўқув жараёнига кенг кўламда тадбиқ етилмоқда. Ўқув жараёни учун ажратилган компютерларнинг ҳаммаси интернетга уланган ва уланиш тезлиги замонавий меъёрларга мос келади. Талабалар нафақат аудитория дарсларида, балки мустақил иш, курс ишлари, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини бажаришда интернет ресурсларидан тўлиқ фойдаланмоқда. Шунга яраша талабаларнинг интернет технологиялари бўйича савияси ва онги кескин ўсди. Ҳозирги талабаларимизда филиал енди ташкил бўлган вақтлардаги талабаларга нисбатан катта ижобий фарқ бор. 

Илмий даражали кадрлар тайёрлаш. Филиалда юқори малакали илмий - педагог кадрлар тайёрлаш бўйича сезиларли ютуқларга еришилган. Жумладан, Ф.Ахмеджанов докторлик диссертациясини, И.Бойназаров, Н.Рахимов, Х.Примова, Ш.Т.Ходжаев, С.Т.Кубаев, З.А.Қаршиевлар номзодлик диссертацияларини  ҳимоя қилди. Ҳозирги вақтда Р.Индиаминов докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида, О.Мамарауфов докторантурада ўқишни бошлади, 10 нафар ўқитувчиларнинг докторлик диссертацияси мавзулари ОАК журналида еълон қилинди ва улар докторлик диссертациясини мустақил - тадқиқотчи сифатида бажармоқдалар.

Инглиз тилини ўрганиш. Ўқув режага биноан 1-, 2- ва 3 - курсларда барча талабалар учун чет тили (инглиз, немис ёки франсуз тили) дарслари, 4 - курс талабалари учун еса амалий инглиз тили дарслари ўтилмоқда. Ҳар йили 3 - 4 нафар талаба ўзиниг битирув малакавий ишини инглиз тилида ёзиб ҳимоя қилмоқда. Инглиз тили билан фаол шуғулланадиган талабалар филиал очилган йилларда 3 - 5% ни ташкил қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 10 - 15% дан кам емас. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ - 1875 - сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган "Профессор ўқитувчиларнинг чет тилидан билим даражасини ошириш ва мукаммал ўрганиш”  махсус курсларида филиалнинг 79 нафар профессор - ўқитувчилари тасдиқланган дарс жадвали асосида билим кўникмаларини оширмоқдалар.

Халқаро алоқалар. 2012 йил март ойида филиалимиз ассистенти Ялғашев Олимжон Рашидович Ерасмус - Мундус лойиҳасига ҳужжатлар топшириб, Франсиянинг Белфорт - Монтебелиард техника университетига аспирантурага (ПҳД) қабул қилинди. Шониёзов Бобошер Россиянинг Ёшкар – Ола давлат техника университетида магистратурада таҳсил олмоқда. 

Хоржий илмий марказларда филиал илмий - педагогик кадрлари малакасини ошириш муддатлари ТАТУ проректори – АКТ бўйича маслаҳатчи Ли Сул Чу билан келишилган. Режага кўра 2014 йил март ойида Т.Соқиев, Н.Рахимов ҳамда сентябр ойида И.Хўжаёров Корея Республикаси олий таълим муассасалари ва илмий марказларига малака оширишга юборилади.

Битирувчиларни ишга жойлаш.  Ўтган ўқув йилида бакалавриатни 231 нафар талаба битириб, улардан 82 нафари таълим муассасаларида; 8 нафари - саноат корхоналарида; 3 нафари - қурилиш, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида;  35 нафари - транспорт ва алоқада соҳасида; 7 нафари банк, солиқ, суғурта ва молия органларида; 12 нафари давлат бошқаруви органларида; 6 нафари жамоат ташкилотларида; 4 нафари сервис, хизмат кўрсатиш соҳасида; 12 нафари тадбиркорлик ва хусусий секторда; 23 нафари бошқа соҳаларда ишламоқдалар. Битирувчиларнинг 13 нафари магистратурада ўқишни давом еттирмоқдалар.

Магистратурани битирган 30 талабанинг 28 нафари таълим муассасаларида ва 2 нафари алоқа ва ахборотлаштириш корхоналарида ишламоқдалар.

 II. Илмий ишлар

 Илмий йўналиш мавзулари. Филиал профессор-ўқитувчилари «Таълим, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация тизимларини ривожлантиришнинг интеллектуал воситалари, маълумотлар ва билимлар жамғармаси ҳамда дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш» мавзуида илмий - тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Филиал кафедраларининг илмий йўналишлари: 

 - телекоммуникация воситаларининг ривожланиши, оптик толали алоқа линияларининг рақамли магистраллари, рақамли линиялар, рақамли АТСлар ва ҳ.к.;

 - маълумотлар узатиш тармоқлари ва интернет - таълим тизимини ривожлантириш;

 - дастурий маҳсулотлар индустриясини шакллантириш; 

 - Электрон ва компютерга хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси сифатини ошириш;

- АКТ бўйича касбий таълимни ривожлантириш; 

- минтақалар талаб ва еҳтиёжларининг «буюртма портфели» асосида ахборот - ресурслари бозорини ривожлантириш.

 Илмий мақолалар чоп етиш ва конференсияларда қатнашиш. 2013 йилда филиал профессор - ўқитувчилари ва илмий ходимлари томонидан чоп етилган монография, халқаро ва республика миқиёсидаги илмий мақолалар, патентлар, муаллифлик гувоҳномалари ва тезислар сони 240дан зиёд.

 Илмий лабораториялар. 2012 йилдан бошлаб 5та илмий лабораториялар фаолият кўрсатмоқда.

  Илмий грантлар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2012 - 2016 йиллар учун еълон қилинган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар танловида филиал профессор - ўқитувчиларининг 5та лойиҳаларига грант  берилди. Шундан 2013 йилда ЎзР Давлат фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан 2та фундаментал тадқиқот ва 2та амалий тадқиқот ҳамда битта инновацион лойиҳаларга жами 221,921 млн. сўм маблағ ажратилди: 

1) Ф2 - ФҚ - 0 - 47339Ф - 015: «Квант ўлчамли наноструктуралар физикаси»  фундаментал тадқиқотлар гранти (илмий раҳбар: ф. - м.д. проф. Б.Ешпулатов; 85,890 млн.сўм). 

2) Ф4 - ФҚ - 0 - 11951 - Ф4 - 024 - «Анизотроп електр ўтказувчанликни ҳисобга олган ҳолда ток ташувчи анизотроп қобиқлар електромагнитоеластиклиги боғлиқли чизиқлимас масалаларини ечиш методикаси, алгоритми ва дастурий таъминотини яратиш» фундаментал илмий тадқиқотлар гранти (илмий раҳбар доц. Р.Ш Индиаминов; 20,141 млн.сўм). 

3) А5 - ФҚ - 0 - 18644 - А5 - 049: «Информатика ва ахборот технологиялари ва касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари) таълим йўналишларидаги "Интеллектуал тизимлар” фанидан ўқув - услубий мажмуалар яратиш» мавзусидаги амалий тадқиқот гранти (илмий рахбар доц. Қ.А.Бекмурадов; 24,54 млн.сўм). 

4) А - 1 - ФҚ - 0 - 80875 - А - 1 - 081: "Бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини (касбга яроқлилигини) шакллантиришнинг психологик - педагогик асослари (ТАТУ ва унинг филиалларида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш базасида” амалий тадқиқот гранти (илмий раҳбар доц.С.Мусинов; 61,35 млн.сўм). 

5) И - 2013 - 29: «Корпоратив тармоқлар учун  виртуал ресурсларни ишлаб чиқиш ва жорий етиш (табиий - илмий предметлар мисолида)» инновацион грант

(илмий раҳбар п.ф.д., проф. М.Х.Лутфуллаев; 30 млн.сўм).

Ушбу грантларда филиалнинг 30 нафар профессор-ўқитувчилари, 12 нафар талаба ва магистрантлари иштирок етмоқда. 

 Амалиётга тадбиқ етилган ишлар. 2009 йилдан бошлаб Қ.А.Бекмуродов, Т.Т.Ходжаев ва Ш.Т.Ходжаевларнинг "Самарқандтумангаз”, "Самарқандшаҳаргаз” корхоналари билан олиб борган хамкорликдаги ишлар натижасида яратилган дастурий воситаларнинг қўлланиши натижасида 12 млн.сўм, С.Т.Кубаевнинг илмий изланишлари натижасида 400 минг сўмлик  иқтисодий самарадорликка еришилди. Шунингдек, доц.У.Х.Нарзуллаев ЎзР Давлат фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитасининг Самарқанд давлат университетида олиб борилаётган "Разработка новых методов исследований нелинейных алгебраических и дифференциальных уравнений, а также осциляторных интегралов и их применение” номли фундаментал илмий тадқиқотлар гранти (36 млн.сўм), А.Абдукаримов, Н.Шамсуддиновалар ОТ - Ф1 - 044 сонли фундаментал тадқиқотлар, Ў.Саидов еса ОТ - ЙОФ - 106  сонли ёш олимлар гранти иштирокчиси ҳисобланади.

 Профессор - ўқитувчилар ва талабалар томонидан Ўзбекистон давлат патент идорасининг 24та дастурий маҳсулот учун расмий қайд ҳақидаги гувоҳномалар олинган.

 Иқтидорли талабалар. Ўтган даврда филиал талабалининг 3 нафари  Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси, 5 нафари Беруний номли давлат стипендияси, 8 нафари Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг, 12 нафари  "Электроника, радиотехника илмий текшириш жамияти”нинг стипендиялари совриндорлари бўлишди. Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми танловларида турли йилларда 3 нафар талаба  ғолиб бўлишган. Филиалнинг иқтидорли талабалари Республика ва жаҳон фан олимпиадалари, мегатанловлар, "Талабалар баҳори”, "Ал - Хоразмий”, Дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатининг” Миддле Асиа субрегиони, "Енг яхши БМИ” танловларида муносиб иштирок етишиб, фахрли ўринларни егаллаб келишмоқда. 

III.  Моддий - техник база

 Филиалнинг 2011 йилда ишга туширилган 3 қаватли янги биносида 30 та ўқув аудиторияси, 10 та компютер хонаси, 2 та ўқув лабораторияси, битта видеоконференсия зали, битта мултимедия синфи, битта лингафон синфи, электрон кутубхона, ахборот ресурс маркази ва замонавий спорт зал талабаларга хизмат кўрсатади. Талабалар турар жойи биноси 340 ўрин сиғимга ега.

 Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 январдаги 35 - сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида филиалда "Физика” ўқув лабороториясини ташкил қилиш учун 110000 минг сўм маблағ ажратилди.

IV. АКТ бўйича амалга оширилган ишлар.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ - 1730 – сонли «Замонавий ахборот - коммуникация технологияларини жорий етиш ва ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисидаги» қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг 6та туманига 6 нафар профессор ўқитувчилар бириктирилган. 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2013 йил 5 - мартдаги раёсати йиғилиши топшириқлари асосида ТАТУ Самарқанд филиалидан 2013 йилда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳокимият ходимларини, корхона, ташкилот ходимлари ва аҳолини АКТ бўйича ўқитиш учун Самарқанд вилоятига  16 нафар ва Жиззах вилоятига 18 нафар профессор - ўқитувчилар бириктирилди. 

 2013 йилда Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Сурхандарё Сирдарё  вилоятларининг давлат бошқаруви органлари ходимлари, умумтаълим ва касб-ҳунар таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда аҳолининг турли қатламларидан жами 2695 нафар кишига ахборот - коммуникация  технологиялари бўйича 16 соатлик дастур асосида дарс машғулотлари ўтилди.    

 Филиалда 2014 йилдан бошлаб Самарқанд вилоятидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларида "Электрон ҳукумат” тизимини жорий етишда иштирок етувчи ходимларни ТАТУ Самарқанд филиалида ўқитиш ва малакасини оширишга мўлжалланган "Электрон ҳукумат ўқув маркази филиали” ҳамда  "Дастурчилар тайёрлаш маркази” ташкил етилди. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 январдаги 35 - сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида филиалда "Электрон ҳукумат ўқув маркази филиали” учун 80000 минг сўм маблағ ажратилди.

 Дастурий махсулотлар яратиш. 2013 йилда дастурий махсулотлар ва маълумот базаларини яратиш бўйича Самарқанд вилоят ҳокимининг топшириғига асосан филиалнинг 5 нафар профессор-ўқитувчилари ҳамда 15 нафар талаба ва магистрантлар 13та дастурий маҳсулотлар («Фермерлар», «Пахта қабул қилиш», «Агроиқтисодиёт», «МТП»,«Бандлик», «Коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш», «Саноатда - инвестициялар», «Табиий газ ҳисоби», «Инвестиция», «Қишлоқ уй - жой қурилиши», «Маҳалла», «Ижро»,  «Миграция») яратишда иштирок етиб келмоқдалар.  Келгусида мазкур дастурий махсулотлар иқтисодиёт ҳамда қишлоқ хўжалик тармоқларига интеграция қилинади. 

 V. КҲКлари билан хамкорлик.

 Вилоят ҳокимининг 2013 йил 1 февралдаги 26 - Қ сонли қарорининг 4 - иловасига мувофиқ "Касб - хунар коллежларида таълим сифатини яхшилаш ва ўқитувчилар малакасини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мақсадида филиалга бириктирилган 8та касб ҳунар коллежлари бўйича 8 та ишчи гуруҳи ташкил етилди. Бу ишчи гуруҳ томонидан 10та ўқув услубий  кўрсатмалар чоп етилди, 58та ўқув адабиётлари тақдим етилди, 42та "Очиқ дарс”  ва "Мастер класс” машғулотлар олиб борилди, ўқув ва диплом олди амалиётларига 24 нафар профессор - ўқитувчилар раҳбарлик қилди, раҳбарият ва бириктирилган вакиллар иштирокида ота - оналар билан учрашувлар ўтказилди, 10 нафар профессор - ўқитувчилар ўриндошлик ва  соатбай асосда дарс ўтмоқдалар, кафедраларнинг 9та филиаллари ташкил етилган, коллеж директорлари филиал ва илмий илмий Кенгашларига аъзо етиб киритилган.

 2014 йил 30 январда филиал талабалари ва бириктирилган 8 та КХК ҳамда СамДУ, СамИСИ академик лицейларининг 65 нафар талабалари иштирокида "Ёш дастурчилар” танлови ўтказилди ҳамда ғолибларга дипломлар ва совғалар топширилди.    

VI. Маънавий - маърифий ишлар.

 Филиал жамоаси ва профессор - ўқитувчилар таркиби таълим бериш билан бирга, талабаларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократик тамойилларга таянган ҳолда талабаларни юксак маънавиятли, сиёсий дунёқараши теран, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган инсон сифатида тарбиялаш ишини тизимли равишда олиб бормоқдалар. Ўтган ўқув йилида маънавий - маърифий йўналишда 120га яқин тадбирлар ўтказилди ва тадбир тафсилотлари ОАВ ва филиал WЕБ - сайтида жойлаштирилди. 2015 йилда  ўтказилган "Шарқ тароналари” 10 - ҳалқаро мусиқа фестивалида 6 нафар талаба-қизларимиз, 4 нафар ўғил талабалар, Мустақиллик ва Навруз байрами тантаналарида 20 нафар талабаларимиз фаол иштирок етишди.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 - йиллиги байрами арафасида Камолот ЕЙҲ БТ билан хамкорликда "Ўқув масканимизни  обод қилайлик” мавзусида талабалар аксияси ўтказилиб, талабалар томонидан ўқув биномиз атрофидаги 4 гектарлик очиқ майдонга 800 дона манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди ва "каштан”, "япон сафураси” каби манзарали дарахтлар екилган  талабалар "аллея”си ташкил етилди.

 Филиалда 10та тўгарак ташкил етилган бўлиб, унга 370 нафар талабалар жалб етилган. 

 Филиалда спортнинг Футбол, Волейбол, Баскетбол, Шахмат ва Теннис турлари бўйича терма жамоа аъзоларидан 5 нафар талабаларимиз, "Универсиада - 2013” спорт мусобақаларида иштирок етиб совринли ўринларни егаллашди.

 "Камолот” ёшлар ижтимоий харакати БТ томонидан  42та маънавий - маърифий тадбирлар, 18та илмий - бадиий тадбирлар ташкил етилди. «Биз - ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз!» мавзусидаги

"Заковат” интелектуал ўйинида талабаларимиз фахрли 1 - ўринни егаллашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 - августдаги ПҚ - 213 - сонли қарори асосида филиалида муддатли харбий хизматни ўтаб имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабалар сони 295 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 47 нафари давлат гранти асосида, 248 нафари тўлов - шартнома асосида тахсил олмоқда. 

Маънавий - маърифий ишлар ҳолатини белгиловчи асосий фаолият кўрсаткичлари бири бу филиал Ахборот - ресурс марказидир.

 Унинг фондида 14879 дона адабиёт мавжуд. Шундан 6647 дона адабиёт ўзбек тилида, 6832 дона адабиёт рус тилида, 1112 нусхаси еса лотин алифбосида нашр етилган. Ахборот - ресурс марказининг ўқув залида Электрон кутубхона мавжуд.

Электрон кутубхона 16 дона замонавий компютерлар ва сканер билан жихозланган.  Ҳозирги кунда барча компютерлар локал тармоққа уланган. Китобхонларнинг компютерлардан фойдаланиши  учун барча қулайликлар яратилган. Профессор - ўқитувчилар томонидан яратилган маъруза матнлари ва ўқув қўлланмалари Электрон вариантлари компютерларга жойлаштирилган ва улардан талабалар унумли фойдаланишмоқда.  

Ахборот - ресурс марказининг автоматлаштириш бўйича Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан яратилган  «ТУИТ е - ЛИБ » 1.0 дастурий таъминоти, яъни кутубхона жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган тизими марказ  компютерига ўрнатилган. Ҳозирги  кунда  КАРМАТ - Н автоматлаштирилган кутубхона тизимидан кенг   фойдаланилмоқда.