Жорий йилда “Стартап-лойиҳа” лойиҳалар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди.

Жорий йилда “Стартап-лойиҳа” лойиҳалар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди.
2018-11-30 | 193

Яқинда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида Ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб қувватлашга йўналтирилган дастурий танлов бўлиб ўтди.

         Тўрт кун давом этган танлов саралашининг натижаларига кўра “Стартап-ташаббуслари” дастурининг учинчи даврида бутун Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларидан топширилган 20 та “Стартап-лойиҳа” иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон вилоятларидан топширилган лойиҳалар орасида танлов бўлиб ўтмоқда ва улар учун Республикамизнинг барча ҳадудларида семинарлар ва мастер-класслар ташкил этилади.

         Жорий йилда “Стартап-лойиҳа” лойиҳалар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди. “Э-тижорат” соҳасидаги лойиҳалар етказиб бериш хизматлари энг оммавий бўлиб қолаётганлигига қарамасда жорий йилда янги технологиялар тақдим этилган онлайн таълим соҳасида қишлоқ хўжалиги тизимидаги лойиҳалар ҳам тақдим этилган.

         Дастурнинг икки кунлик интенсивсеминар бошлаб бериб, унда иштирокчилар “LeanStartup» (тежамкор стартап) усули бўйича стартапни ишга тушириш асосларини ўрганадилар. Таълим қисмидан кейин ёш стартапчилар лойиҳаларини амалга оширишга киришадилар, яъни лойиҳани ривожлантириш “Йўл харитасини” яратадилар, протатипни ишлаб чиқадилар ва синов сотувлари амалга ошира бошлайдилар.

         Жорий йилда дастлабки даврни ўтказиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, асосий эътибор иштирокчиларга техник кўмак кўрсатишга қаратилади. Бунинг учун мураббийлар ва трекерлар сифатида стартапларни яратишда катта тажрибага эга бўлган бозор етакчилари-тадбиркорлар жалб этилган.

         Стартар деганда, дейди биз билан суҳбатда танлов иштирокчиси, ТАТУ Самарқанд филиали илмий бўлими бошлиғи,техника фанлари доктори Холида Примова, биз одатда янги тадбиркорлик фаолиятини бошлашни тушунамиз. Бунга ҳар қандай соҳада бўлмасин, кичик даромад келтирадиган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мумкин.

         Лекин стартапга аниқроқ таъриф берадиган бўлсак, унда стартап –бу юқори технологияларга асосланган ёки олийгоҳларда илмий тадқиқотлар натижасида яратилган ишланмалар, соҳадаги замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилган. 

         Ушбу ташаббус Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва  БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш” қўшма лойиҳаси томонидан Инновацияларни рнивижлантириш вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

         Бундай лойихалар ва танловларнинг ўтказилишида филиал раҳбариятининг ўрни беқиёсдир.