САМАРКАНДСКИЙ ФИЛИАЛ
ТАШКЕНТСКОГО УНИВЕРСИТЕТА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ имени Мухаммада ал-Хоразмий

998 (66)2322929
998 (66)2322929
:info@samtuit.uz
Sh.Mirzo ko'chasi 47 A uy

Обращение граждан

Всего:5

Рассмотрено:5

На рассмотрении:0

Опрос

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида “Мустақиллик дарслари”

2017 йил 6 сентябрь куни   Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали маънавият масканида “Фидойинг бўлгаймиз  сени, Ўзбекистон”  “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди тадбирда   филиал директор А.Халджигитов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари  Ш.Эшонкулов  ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлими бошлиғи  Ш.Тўраев иштирокда  “Фидойинг бўлгаймиз  сени, Ўзбекистон” шиори остида“Мустақиллик дарслари”га ўзларининг  маърузаларни ўқиди.

 

Ватан бу — инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, камолга етказадиган табаррук маскан. Ватан аждодолардан авлодларга қоладиган буюк мeрос. Шунинг учун ҳам ватан равнақи, юрт келажаги йўлида фидойи бўлиб яшаш, шу ватан, шу юрт менга нима берди деб эмас, мен шу юрт учун нима қилаолдим деган саволни унинг бағрида ўсиб-улғайган ҳар бир инсон ўзига бериб яшаши лозим. Шу бетакрор замин, Ўзбекистонимизни кўз қорачиғидек асраб авайлаш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир.

Албатта, мамлакатимизда истиқлол йилларида асрларга татигулик улкан ислоҳатлар амалга оширилди. Бугун эркин ва обод жамиятимизга, фаровон турмушимиз, тараққиётимиз суръатларига жаҳон аҳли ҳайрату ҳавас билан қараётгани ҳам рост. Бу ислоҳатларнинг пировард натижаси инсон манфаатлари, уларнинг фаровон турмуши, одамларнинг ҳаётини янада мазмундор қилишга қаратилганлиги айниқса эътиборга молик.

Бугун мустақил она диёримиз Ўзбекистон улкан меҳнат, интилишлар, ўрганишлар, ҳаракатлар мужассам бўлган, шу замин аҳлининг кўпдан-кўп орзу-ниятларига элтувчи катта йўлда турибди. Бу йўлда барчамиз қай бир соҳада фаолият юритмайлик зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда ҳаракат қилмоғимиз зарур. Зеро, Юртбошимиз “Ҳамма соҳада аниқ тартиб ва қаттиқ интизомни таъминлашимиз даркор. Ишни биргаликда бажарамиз, натижа учун эса ҳар биримиз шахсан жавобгармиз” деб таъкидлаган эди.

Азиз юртдошлар, жонажон Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча кучларимизни бирлаштирайлик, “Юрт тараққиёти, ватан равнақига барчамиз масъул” эканлигимизни унутмайлик.