САМАРКАНДСКИЙ ФИЛИАЛ
ТАШКЕНТСКОГО УНИВЕРСИТЕТА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ имени Мухаммада ал-Хоразмий

998 (66)2322929
998 (66)2322929
:info@samtuit.uz
Sh.Mirzo ko'chasi 47 A uy

Обращение граждан

Всего:5

Рассмотрено:5

На рассмотрении:0

Опрос

АХБОРОТ ХАТИ

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2017 йил 8-9 сентябрь кунлари “Ахборот-коммуникация технологиялари ва сонли моделлаштиришнинг амалий масалалари” мавзусида Республика илмий-техникавий анжумани ўтказилади.

Анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб боради:

1-шўъба: Амалий масалаларнинг математик моделлари ва сонли ечиш усуллари (Математические модели и численные методы решений прикладных задач)

2-шўъба: Замонавий ахборот тизимларини ишлаб чиқиш: алгоритмлар ва дастурий таъминотлар (Разработка современных информационных систем: алгоритмы и программные обеспечения).

3-шўъба: Замонавий ахборот ва  WEB  технологиялар муаммолари (Проблемы современных информационных и WEB технологий).

4-шўъба: Интеллектуал бошқариш тизимлари ва улар ечимларининг замонавий муаммолари (Современные проблемы системы интеллектуального управления и их решения).

5-шўъба: Телекоммуникация ва компьютер тизимларининг замонавий муаммолари: назария ва амалиёт (Современные проблемы телекоммуникации и компьютерных систем: теория и практика).

Анжуманга келиб тушган илмий мақола ва илмий маърузалар тўплам шаклида чоп этиш кўзда тутилган. Анжуман иштирокчиларига 1 нусхадан тақдим этилади.

Анжуман тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Мақолаларни қабул қилиш охирги санаси: 2017 йил 15 август (ҳисобга олинади).

Илмий мақоллар электрон вариантда қабул қилинади. Мақолаларни юбориш учун электрон манзил: ictkonfsf2017@gmail.com

Анжуман материалларини тайёрлаш учун қўйиладиган талаблар

1. Анжуман материалларини муаллифлар тақдим этган тилда таҳрирланмасдан босмадан чиқариш назарда тутилади. Шу муносабат билан материалдаги хатоликлар (орфографик, стилистик ва б.) учун муаллифлар жавобгар ҳисобланади.

2. Анжуманга юбориладиган мақолалар ҳажми 3-5 бетгача.

3. Материал матн А4 форматда барча томондан 2,0 см ҳошиялар қолдириб ёзилади. Саҳифалар рақамланмайди. Маъруза матнлари 14 ўлчамли Times New Roman шрифти билан Windows муҳитида, MS WORD 97-2013 дастурида, қаторлараро 1 интервалда тайёрланади. Абзац 1,25 см.

4. Биринчи қаторда мавзунинг номи (саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфларда), 2-қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3-қаторда муаллифнинг иш жойи ва лавозими, 4-қаторда қисқача аннотация (мақола ўзбек тилида бўлса инглизча, инглиз (рус) тилида бўлса ўзбекча). 5-қатордан матн ёзилади. Фойдаланилган адабиётлар бўлса матн ичида сноска (саҳифа охирида) орқали берилиши керак.

5. Мақолаларни чоп этиш учун ҳар бир саҳифаси учун 10 000 сўм пул тўланади.

 

Маълумотлар учун: Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Компьютер инжиниринги факультети, телефон: (+99895) 507-83-95, мобил (+99894) 639-11-66, Нормуродов Тўрақул Боймуродович; иш: 0366-232-00-76, мобил: (+99891) 540-31-12 Бекмуродов Қосим Аллаберганович, мобил: (+99895) 507-54-93 Абдукаримов Абдунаби.