САМАРКАНДСКИЙ ФИЛИАЛ
ТАШКЕНТСКОГО УНИВЕРСИТЕТА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ имени Мухаммада ал-Хоразмий

998 (66)2322929
998 (66)2322929
:info@samtuit.uz
Sh.Mirzo ko'chasi 47 A uy

Обращение граждан

Всего:5

Рассмотрено:5

На рассмотрении:0

Опрос

Конференция

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари  университети Самарқанд филиалида 25-26 май кунлари

Иқтидорли талаба ва магистрантларнинг

 “Замонавий ахборот-коммуникация технология-лари”  мавзусидаги

ХII илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

 

Kонференция секциялари

1.     Замонавий ахборот-коммуникация технолo ги лари ва уларнинг соҳаларда қўлланилиши;

2.      Дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш  тамойиллари;

3.     Динамик тизимларни бошқаришни интеллектуаллаштириш ва оптималлаштириш

     услуб ва дастурий воситаларини яратиш;                                                                                       

4.     Компьютерли моделлаштиришнинг мате матик усуллари;

5.     Телекоммуникация тизимларини бошқариш нинг аппарат-дастурий таъминоти;

6.     Веб технологиялар асосида таълим жараёнини ташкил қилиш;

7.     Ахборот хавфсизлиги;

8.     Информацион жамиятни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари;

9.     Тилларни ўрганишда ахборот технологияларининг ўрни.

Конференциянинг  очилиши

Тошкент ахборот технологиялари  университети Самарқанд филиалида 25 - май  куни соат 15-00 да Иқтидорли талаба ва магистрантларнинг “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари”  мавзусидаги ХII илмий-амалий конференциясининг ялпи очилиши  ТАТУ Самарқанд филиали директори А.А.Халджигитовнинг  табрик сўзи билан бошланди.

                                                  Конференцияда илмий маърузалар

“Замонавий техник таъминотлар ва юқори савияли дастурлаш тиллари ёрдамида савдо мажмуалари учун ҳисоблаш бошқарув ускунаси ва дастурий таъминотини яратиш”  мавзусида  4-босқич талабалари  Ўтаев Жавоҳир,  Раупов Руслан  ва  Мияссаров Жавлонлар  маъруза қилдилар. Мавзу долзарблиги, назарий ва амалий жиҳатдан янгилиги,  янги аппарат ва дастурий таъминотлар  яратилганлиги ҳамда янги технология ишлаб чиқилганлиги билан конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди жуда кўплаб саволлар берилди. Ушбу илмий маъруза муҳокамаси ва мунозараси бир соатдан ортиқроқ вақт давом этди.  Мавзу бўйича олинган натижалар Республикамизнинг “Менинг юртим” телеканали орқали намойиш этилганлиги маълум қилиниб, видео лавҳа яна бир бор иштирокчиларга тақдим этилди. Тошкент шаҳрида 10 - 12 май кунлари “Инновацион ярмарка” да   ҳам эришилган натижалар намойиш этилиб кўпчиликда катта қизиқиш уйғотганлиги ва шартномалар имзоланганлиги тўғрисида  ҳам маълумот бериб ўтилди.

Иккинчи маърузани 2-босқич талабаси Шодиев Ҳасан “Бошқарув тизимида фуқоролар электрон рўйхатининг аҳамияти”  мавзусида давом эттирди.

Конференция ўз ишини секцияларда давом эттириб, 200 га яқин маърузалар тингланди ва улардан илмий янгиликни, долзарблиликни, назарий ва амалий жиҳатдан қизиқарлиликни ўзида мужассамлаштирган маърузалар секция ҳисоботларига кўра  “Конференция тўплами” да нашрга берилиши ҳамда уларнинг  муаллифлари 1, 2 ва 3- даражали дипломлар билан тақдирланишлари якуний хулосада кўрсатиб ўтилди.

Конференциянинг  очилишига оид фотолавҳалар