САМАРКАНДСКИЙ ФИЛИАЛ
ТАШКЕНТСКОГО УНИВЕРСИТЕТА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ имени Мухаммада ал-Хоразмий

998 (66)2322929
998 (66)2322929
:info@samtuit.uz
Sh.Mirzo ko'chasi 47 A uy

Обращение граждан

Всего:5

Рассмотрено:5

На рассмотрении:0

Опрос

«Ахборот соати» машғулоти мавзуси

ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН МУНОСАБАТЛАРИ

Хитой  аждахоси

2025 йилгача Хтьой дунёдаги энг юқори технологияли мамлакатга айланмоқчи. Чунончи роботлар, нарсалар интернети, дастурий воситалардан кенг фойдаланиш ҳисобига иқтисодиётникучайтириш режалаштирилган. Агар мимлакатнинг биз қуйида келтирадиган нисбатан қисқа вақт оралиғидаэришган ютуқлари чўтланса, навбатдаги давонни забт этишига ҳам шубҳа қолмайди.

“БУЮК КЎЧИШ”

Япон компаниялари 2001 йилдан ўз ишлаб чиқариш линияларини Таиланд, Сингапур, Малайзия, Индонезия ва Филипиндан Хитойга кўчиришни бошлади. Жумладан , NEC компанияси шахсий компютерлар ишлаб чиқаришни Малайзиядан, Hitachi эса электрон-нур трубкалари ишлаб чиқаришни Сингапур ва Малайзиядан Хитойга ўтказди. Арзон ишчи кучи ва солиқ имтиёзлари, шунингдек, япон ва тайландлик ишбилармонлар қатори Samsung Electronics ва бошқа корейс компанияларини ҳам Хитойга кўчиб ўтишга ундади. “Осиё йўлбарслари” дан сўнг “Хитой  аждахоси” нинг қудратини узоқ Европа ҳам сезди. Масалан, Microsoft 2002 йили Xbox ўйин қурилмаларини чиқариш учун Венгрияни тарк этиб, Чин экспансиясини бошлади. Бу жараёнлар ҳамон давом этмоқда.

СТАРТАП БИЛАН ИШЛИ БЎЛАСИЗ

Йигирма йиллар аввал Хитойда стартап нималигини ҳам билишмасди. 2013 йилга келиб Хитойдаги янги иш ўринларининг 75 фоизи айнан стартап-компаниялар томонидан яратилди.

БОЗОРНИНГ ЭГАСИ

Халқаро бозорга телекоммуникация қурилмалари етказишда Хитой тенгсиз (улуши 35 фоиздан ортиқ) эканини яхши биласиз, албатта. Биргина Huawi, ZTE каби номларнинг ўзи кўп нарсани англатати. Эътиборлиси, Хитой охирги йигирма йил давомида бу бозорда пайдо бўлди ва уни ўзиники қилиб олди.

“ШАРҚИЙ ЭКСПРЕСС” ЙЎЛГА ТУШДИ

Хитой компаниялари 2016 йили дунё бозорига 629 миллион дона смартфон етказиб берди (TrendForse маълумоти). Бу умумий кўрсаткичга нисбатан 46% ни ташкилэтади. Мамлакатнинг Huawai, Oppo ва Vivo компаниялари этакчи бешликка кирди. ZTE Xiaomi, Meizu брендлари ҳам фаол ишлаб чиқарувчилар қаторида. Таҳлилчилар 2017 йил охирига бориб Хитойликларнинг “ақлли” телефонлар бозоридаги улуши 50% га этишини тахмин қилишяпти.

“УЧИНЧИ ОПЕРАТОР”

China telecom-улкан абонентлар баъзасига эга оператор. Телевидение ва интернет хизматлари кўрсатади, мамлакаттаги 3-йирик мобил алоқа оператори Хитойдек бепоён ва аҳолиси жуда кўп мамлакатда “учинчи”бўлиш ниммлигини тасаввур қила оласизми? ”Учинчи оператор” да 120 млн.дан зиёд фойдаланувчи бор-бутун Японияда шунча аҳоли яшайди. Симли (стационар) телефон алоқасида эса China telecom яқинига на Хитойдаги, на чет элдаги бошқа бир компания яқинлаша олади: 31 провинцияда 1,2 миллиард (!) абонентга хизмат кўрсатилади (бозорнинг 95 фоизи).

ЭНГ ЙИРИК БОЗОР

Статистик маълумотларга кўра, 2016 йили сайёрамиздаги мобил алоқа абонентларининг 40 фоиздан ортиғига 20 та энг йирик телеком-операторлар хизмат кўрсатган. Абонентлари сони кўплиги жиҳатидан етакчи бешликка, табиийки, аҳолиси энг кўп мамлакатлар- Хитой ва Ҳиндистон операторлари киради: China mobile (1-ўрин, 833,9 млн. абонент, 2016 й.), China Unicom (2), Airtel (3), China Telecom (4), Vodafone-Ҳиндистон(5).

 

Ўзбекистон-Туркия: икки давлат ўртасида амалга ошириладиган лойиҳалар

25 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазир ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш раислиги остида ўтказилди. Йиғилиш давомида икки мамлакат вакиллари бугунга қадар эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзлашди.  Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов Туркиянинг бир қатор компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Маълум бўлишича, Туркиянинг “Бадемли Фидан”, “Шахсер”, “Роял Агро”, “Асья Модерн” компаниялари билан биргаликда Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида интенсив боғларни яратишда ҳамкорлик қилиш мақсад қилинган. 

·        Бундан ташқари, мазкур форум доирасида қуйидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган: 

·        “Эмсас” компанияси билан Самарқанд вилоятида жойлашган “Афросиёб” ва Бухоро вилоятида жойлашган “Бухоро палас” мехмонхона комплексларини қайта таъмирлаш;

·        “ Фриго” компанияси билан биргаликда “Ангрен” махсус иқтисодий ҳудудда логистика марказлари учун совутиш ускуналарини ишлаб чиқариш;

·        “Бигтэм Макине” компанияси билан биргаликда мева-сабзовот маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналарни ишлаб чиқариш;

·        «Дал Текник» компанияси билан замонавий қурилиш молларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга ошириш; 

·        “Йилдирим Ҳолдинг” билан кимё саноати маҳсулотларини, “Ренессанс Хеви Индастриз” компанияси билан қурилиш молларини, “Тантекс Боя” ва “Эрўғли Ҳолдинг” компаниялари билан текстил маҳсулотларини, “КОЧ” холдинг компанияси билан маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар амалга оширилади.

“Иқтисодиётимизга йўналтирилган турк инвестициялари ҳажми 1 миллиард доллардан ошди”

Бугун, 25 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазири ўринбосари Йилдирим Тугрул Туркеш раислиги остида ўтказилди. Шунингдек, йиғилишда икки мамлакат вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этишди. 

Кун тартибига мувофиқ, йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий, техник ҳамкорлик, туризм, транспорт, коммуникациялар соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. 

“Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 450га яқин турк компания ва фирмалари иш олиб бормоқда. Иқтисодиётимизга йўналтирилган турк инвестициялари ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидланганидек, биз илғор турк бизнесининг Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтиришдан, кенг кўламли ва муҳим аҳамиятга эга лойиҳалар сонини оширишдан манфаатдормиз”, - дея қайд этди Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ўз нутқида.

Турк корхоналари бой тажриба ва замонавий технологияларга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон томонидан қуйидаги соҳаларда инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантириш таклиф этилди:
- электртехника маҳсулотлари;
- пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали тайёр текстил маҳсулотлари;
- пойабзал ва тайёр чарм маҳсулотлари;
- замонавий қурилиш материаллари;
- халқ истеъмол моллари;
- озиқ-овқат маҳсулотлари;
- дори воситаларини ишлаб чиқариш.

Бугунги кунда Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги 441 корхона, шу жумладан, 100 фоиз турк капиталига асосланган 94 корхона фаолият юритмоқда. Комиссия якунлари бўйича икки томонлама кўп режали ҳамкорликнинг кейинги ривожи бўйича аниқ ва муҳим келишувларга эришилди.

 Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинланди

Исматилла Иргашев Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 2017 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ Коллегиясига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган Исматилла Эргашевни таништирди.