САМАРКАНДСКИЙ ФИЛИАЛ
ТАШКЕНТСКОГО УНИВЕРСИТЕТА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ имени Мухаммада ал-Хоразмий

998 (66)2322929
998 (66)2322929
:info@samtuit.uz
Sh.Mirzo ko'chasi 47 A uy

Хотираси мангу инсонлар…

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Компьютер инжиниринги факультети 301-гуруҳ 19 нафар талабалари гуруҳ раҳбари Фаррух Усмонов бошчилигида  9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2018 йил 8 май куни бўлиб ўтган “Ахборот соати”да Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига бориб зиёрат қилишда ва гул қўйишди.

Зиёрат Мухтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйишдан бошланди ва Қуръон тиловат қилингандан сўнг Биринчи Президентимизнинг шу кунларга етишимиздаги қилган хизматлари, мустақиллигимизни қўлга киритишимизда барча масъулиятни ўз зиммасига олиб қийин вазитдан олиб чиқганлиги, Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, Халқ фаровонлиги йўлида умрини бахшида қилганлиги яна бир бор ёдга олинди. Ислом Каримов Самарқанд шахридан ёш йигитча бўлиб чиқиб кетганлиги ва Самарқандга мангу келишида Мустақил Ўзбекистонни олиб келганлиги хусусида фикрлар билдирилди.