Мухаммад Ал-хоразмий номидаги ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ

998 (66)2322929
998 (66)2322929
:info@samtuit.uz
Sh.Mirzo ko'chasi 47 A uy

Илмий фаолият

         ТАТУ Самарқанд филиали Илмий бўлими факултетлар, кафедралар  илмий  мавзуларини  ташкиллаштириш,  илмий  иш йўналишларини  аниқлаштириш, кафедраларда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар таёрланишини, танловларга қатнашишини таъминлаш, Кафедралараро ҳамкорликни ташкил қилиб, халқаро грант лойиҳалар таёрлаш ва танловларга қатнашишини таъминлаш,  профессор-ўқитувчиларнинг илмий-амалий анжуманини ташкил қилиш, материалларини чоп этишга таёрлаш ва уни ташкил этиш, ОТМ лараро, Республика, Халқаро анжуманларни ташкил этиш, материалларини чоп этишга таёрлаш, Филиал йиллик илмий ҳисоботини жадваллари билан биргаликда Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигига топширишни ташкиллаштириш,Грантлар чорак ва йиллик ҳисоботларини филиал Илмий Кенгашда кўриб чиқилишини ва ТАТУ илмий бўлимига топширилишини ташкиллаштириш, Филиал бўйича илмий ишлар натижаси бўйича вилоят статистика бошқармасига ҳисоботлар таёрлаш ва топшириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлиги, вилоят ҳокимиатидан келадиган модеммограммаларига жавоблар таёрлаш ва юбориш, Филиал бўйича мустақил катта илмий ходимлар мавзуларини, илмий маслаҳатчиларини ва Илмий Кенгашларда кўрилиб ОАК бюллетинида чоп этилишини ташкиллаштириш, Филиал илмий семинарини ташкил қилиш  каби фаолтятларн  амалга ошириш каби вазифалар устида иш олиб бормоқда.

Ташкил этилганига эндигина  10 йил тўлган Филиалимизда кадрларимизнинг замонавий юқори илмий потенциали натижаси бўлмиш ахборот–коммунакацион технологиялар  йўналиши бўйича биринчи самарали натижаларни қўлга киритдик, у ҳам бўлса профессор-ўқитувчиларимиз ва талабаларимиз илм соҳасида маълум бир ютуқларга эришдилар. 2013-2014 ўқув йили филиалимизнинг қисқа тарихида илм соҳасида ютуқлар йили бўлди. Катта Илмий ходим  тадқиқотчиларимиз: Р.Юсупов, О.Мамараупов,  Н.О.Рахимов, Ш.Т.Ходжаев, З.А.Қаршиевлар, 2014 28-июнда Тошкент Давлар Техника Университети қошидаги илмий Кенгашда  доцент Р.Индиаминов докторлик диссерцциясини ҳимоя қилди. 2015 йилда Франциянинг  Катта Илмий ходим мустақил тадқиқотчилар: Ш.Эшонқулов, Ф.Усмонов, С.Исхакова, Д.Тошпулатов, И.Бойназаров, З.М.Махмудов, Н.И.Абдуллаева, Қ.А.Бекмуродов, А.Б.Қаршиев,  З.А.Қаршиев, Т.Р.Соқиев, Б.Б.Мардонов, Д.Қ.Якубжанова,  М.У.Яхшибоев, А.Абдукаримов, Ф.Муродов, Н.Ганиева, Д.Тоирова, Ш.Т.Ходжаев, С.Т.Кубаев, И.Хўжаёровлар   

ТАТУ нинг бир қанча нуфузли университетлар, ташкилотлар ва фирмалар билан алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик қилиши ТАТУ Самарқанд филиали олимларининг ҳам илмий салоҳиятини оширишга, ҳам уларнинг  жаҳон миқёсида катта мавқейига  эга  бўлган  кўплаб мамлакатларнинг  етакчи илмий марказлари ҳамда университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ва илмий тадқиқотлар олиб боришга ниҳоятда катта таъсир кўрсатмоқда.

ТАТУ Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилари илмий салоҳиятдан келиб чиққан ҳолда илмий ишлар ва тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2012-2016 йиллар учун эълон қилинган илмий фундаментал лойиҳалар танловида ТАТУ Самарқанд филиали ходимлари томонидан иккита лойиҳа ютилди: “Анизотроп  электр ўтказувчанликни ҳисобга олган ҳолда ток ташувчи анизотроп қобиқлар электромагнитоэластиклиги боғлиқли чизиқлимас масалаларини ечиш методикаси, алгоритми ва дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа Р.Ш.Индиаминов раҳбарлигида йилига 24 706 138 сўм ҳажмида, профессор Б.Эшпулатов раҳбарлигида “Квант ўлчамли наноструктуралар физикаси” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа 129 223 000 сўм ҳажмида.

2015-2017 йиллар учун эълон қилинган илмий амалий лойиҳалар танловида ТАТУ Самарқанд филиали ходимлари томонидан бешта лойиҳа ютилди: “Қўлёзма матнларни (ҳарф, рақам, ёрдамчи белгилар, сўзлар) ва шахс имзоларини англовчи, уларнинг қайси шахсга тегишли эканлигини  аниқловчи алгоритмлар ва дастурий воситаларни яратиш» мавзусидаги илмий амалий лойиҳа Қ.А.Бекмуродов  раҳбарлигида  йилига 21 900 000 сўм ҳажмида, “Анизотроп жисмлар магнитотермоэластиклиги боғлиқли масалалари математик ва дастурий таъминоти” мавзусидаги илмий амалий лойиҳа Р.Ш.Индиаминов  раҳбарлигида  йилига 31 755 000 сўм ҳажмида, “Кўп ўлчовли эластик жисмларнинг тебраниши масалаларини ва эластиклик назариясининг икки ўлчовли масалаларини математик моделлаштириш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳа А.Абдукаримов  раҳбарлигида  йилига 131 400 000 сўм ҳажмида, “АКТ йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари учун масофавий таълим электрон тизимини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳа И.М.Бойназаров  раҳбарлигида  йилига 278 130 000 сўм ҳажмида, “Олий таълим муассасалари талабаларини модулли ўқитишга педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари (ТАТУ ва унинг филиалларида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш базасида)” мавзусидаги илмий амалий лойиҳа С.Мусинов раҳбарлигида йилига 93 075 000 сўм ҳажмида, “Маълумотларни интеллектуал таҳлил қилишнинг параллел алгоритмларини қуриш дастурий воситаларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳа З.А.Қаршиев раҳбарлигида йилига 158 775 000 сўм ҳажмида.

 2016-2017 йиллар учун эълон қилинган ёшларнинг илмий амалий лойиҳалар танловида ТАТУ Самарқанд филиали ходими  томонидан битта лойиҳа ютилди: “Шахсни кўз қорачиғи асосида идентификацияловчи биометрик тизимни яратиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳа Ҳ.Раҳмонов раҳбарлигида йилига 25 000 000 сўм ҳажмида

 


2009 йилдан бошлаб ТАТУ Самарқанд филиали “Компьютер тизимлари” кафедраси доцентлари Қ.А.Бекмуродов, Т.Т.Ходжаев ва ассистент Ш.Т.Ходжаевларнинг “Самарқандрайгаз”, “Самарқандшаҳаргаз” корхоналари билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлар натижасида ва ТАТУ Самарқанд филиалида яратилган дастурий воситаларининг қўлланиши натижасида 17.6 миллион сўмдан кўпроқ иқтисодий самарадорлик берди. Катта о`қитувчи  Ш.Т.Ходжаев олиб борган ишлар ва унинг ҳимоя қилинган техника фанлари бўйича фан номзоди даражасини олиш учун ёзилган  диссертасиясига асос бўлди. ТАТУ Самарқанд филиали “Компьютер тизимлари” кафедраси катта ўқитувчиси С.Т.Кубаевнинг пахта териш машиналарининг турғунлик ҳолатларни ўрганиш бўйича изланишлари ҳар бир машинадан 700 000 сўмлик иқтисодий самарадорлик бериб, олинган натижалар унинг ҳимоя қилинган техника фанлари бўйича номзодлик диссертасиясига асос бўлди. Бундан ташқари охирги ўқув йилларида ТАТУ Самарқанд филиали профессор-ўқитувчи ва талабалари: доцентлар Қ.А.Бекмуродов, И.Бойназаров, Т.Т.Ходжаев, А.Абдукаримов, С.Мусинов, Ш.Т.Ходжаевлар катта ўқитувчилар Т.Р.Соқиев, Н.Ганиева, катта илмий ходим-изланувчилар О.А.Мамарауфов, Н.О.Рахимов ва З.Қаршиевлар, ассистентлар Н.В.Гостев, М.Каримовлар томонидан давлат патент идорасининг16 та патенти олинган.